“Локомотив”: Қутибоев ва Алибоевлар сафга қайтди

5 июнь,2017, 20:59 277

“Локомотив”: Қутибоев ва Алибоевлар сафга қайтди

 

Кубок ўйинлари доирасидаги “Қизилқум”га қарши баҳсдан сўнг “Локомотив” футболчиларига 5 кунлик қисқа таътил берилганди. Бугундан жамоа машғулотларга қайтди.

Бугун “темирйўлчилар” жамоаси аъзолари клуб қароргоҳида йиғилишди ва тушдан сўнг “Локомотив” стадионида илк машғулот ўтказилди. Машғулотда миллий терма жамоа ихтиёрида бўлган футболчилар ҳамда жароҳатини даволаш билан банд бўлган ўйинчилар қатнашишмади дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Жароҳати сабаб бир муддат сафдан чиққан Саламат Қутибоев ҳамда Икром Алибоев бугундан машғулотларда иштирок эта бошлашди. Улар бугун умумий машғулотларда қатнашишди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.