“Локомотив” Саудия клублари билан қандай ўйнаган?

Тошкентнинг “Локомотив” клуби эртага Осиё Чемпионлар лигаси 5-турида Саудия Арабистонининг “Ал-Тавун” клубини қабул қилади. Биз эса шу муносабати билан “темирйўлчилар”нинг Саудия клублари билан қандай баҳс олиб борганликларини эслашга ҳаракат қилиб кўрдик.

Умуман, “Локомотив” ОЧЛ гуруҳ босқичида учинчи бор иштирок этмоқда. “Темирйўлчилар” илк бор 2015 йилда ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этишган эди.

2015 йил

“Ал-Хилол” – “Локомотив” 3:1

Вадим Абрамов бошчилигидаги “Локомотив” 2015 йилнинг 25 февраль санасида ОЧЛдаги дебют қилган эди. “Қирол Фахд” стадионида кечган баҳсда ўша куни “Локо” дарвозасида турган Аброржон Каримов ўз дарвозасидан 3 та тўп олиб чиққан эди. “Локомотив”дан эса Сардор Мирзаев бу голларга бир бор жавоб қайтарган, ўшанда.

“Локомотив” – “Ал-Хилол” 1:2

Тошкентдаги баҳсда меҳмонлар Наваф ал-Обид хамда Абдулла ал-Досариларнинг голлари эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишади. Ўйин якуни, аниқроғи ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада заҳирадан ўйинга қўшилган Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни қисқартиради. Аммо иккинчи голни киритиш учун йигитларимизга вақт камлик қилади.

2016 йил

“Локомотив” – “Ал-Иттиход” 1:1

2016 йилги мавсумда “Локо” “Ал-Иттиход” билан бир гуруҳдан жой олади. Тошкентдаги баҳсда ҳисобни саудияликларнинг венесуэлалик ҳужумчиси Гельмин Ривас ҳисобни очади. 89-дақиқада Сардор Мирзаев ҳисобни теглаштиради. 90-дақиқада эса “Ал-Хилол” ҳужумчиси Фахад ал-Муваллад майдондан четлатилган эди.

“Ал-Иттиход” – “Локомотив” 1:1

Жиддадаги “Қирол Абдуллох” стадионида ўтган баҳсда ҳам мезбонлар ҳисобни очади. 14-дақиқада ганалик легионер Салли Мунтари “Ал-Иттиход”ни ҳисобда олдинга олиб чиқади. Қизиғи, яна учрашув сўнггида “темирйўлчилар” мувозанатни тиклашади. Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан гол киритади. Барчаси ана ўшандан бошлаган эди. Мухлисларнинг тартибсизликлари, Мунтарининг хурмача қилиқлари… Аммо “Локо” сафардан мухим бўлган бир очко билан  қайтишни барибир уддалаган эди.

“Ал-Хилол” – “Локомотив” 0:0

1/8 финалда эса “темирйўлчилар” “Ал-Хилол”га рўбаро келишади. Жиддадаги баҳсда ҳимояда мустаҳкам ўйин намойиш этган “Локомотив” сафарда дуранг ўйнаб қайтади.

“Локомотив” – “Ал-Хилол” 2:1

“Бунёдкор” стадионида кечган жавоб баҳсида “Локомотив” Ислом Тўхтахўжаев хамда Шерзод Файзиевларнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олади. Бироқ учрашув рефериси Бенжамин Уильямс 89-дақиқада Нестеров дарвозаси томон пенальти белгилайди ва 11 метрлик “нуқта”дан Муҳаммад ал-Шлхуб адашмайди. Аммо мазкур баҳсда саудияликлар бошқа тўп киритишнинг уддасидан чиқишмайди, барибьр.

2017 йил

“Ал-Тавун” – “Локомотив” 1:0

Ушбу мавсум 1-турда бўлиб ўтган ўйинда Игантий Нестеровнинг тўпга чиқишдаги хатоси сабаб, тўп ўтказиб юборган “Локомотив” ОЧЛда дебют ўйинини ўтказаётган жамоа дарвозасига йўл топа билмаган эди ва якунда турнирни мағлубият билан бошлашига тўғри келган эди.

“Локомотив” – “Ал-Тавун”

Эртанги баҳсда фақат ва фақатгина ғалаба “Локомотив”ни плей-оффда иштирок этиши борасидаги имкониятларни сақлаб қолади. Йўқса, Андрей Микляев хамда Мирко Еличич бошқарувидаги “Локомотив” кейинги стансияга “бора олмалиги” мумкин.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!