“Локомотив” Сербия чемпионатида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади

Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – “Локомотив” 2018 йилги мавсум олдидан ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришда давом этади.

“Темирйўлчилар” жамоаси сафига сўнгги йилларда Сербия чемпионатида фаолият олиб борган ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аслида “НБУ-Осиё” клуби тарбияланувчиси ҳисобланадиган фарғоналик 23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи 2013-2017 йиллар оралиғида Сербиянинг “Явор” ҳамда “Младост” жамоалари шарафини ҳимоя қилди.

Ўзбекистон терма жамоасига номзод саналадиган футболчи энди фаолиятини юртимизда давом эттиради. Ҳусниддин Ғофуров “Локо” билан 2 йилга мўлжалланган шартнома имзолади. У “темирйўлчилар” сафида 19-рақам остида ҳаракат қиладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!