“Локомотив Тошкент”нинг собиқ футболчиси энди Премьер лигада ўйнайдиган бўлди!

28 май,2017, 22:44 679

“Локомотив Тошкент”нинг собиқ футболчиси энди Премьер лигада ўйнайдиган бўлди!

Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидаги ўйинлари билан мухлисларимизга яхши таниш бўлиб улгурган арманистонлик Руслан Корян бугунги кунда “СКА Хабаровск” жамоасида фаолият олиб бормоқда.

“СКА Хабаровск” эса бугун Премьер лигага чиқиш учун кечган ўтиш баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” билан куч синашди. Ҳар иккала ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилгач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди.

Футбол “лотореяси”да эса омад узоқ шарқликларга кулиб боқди – 5:3. Эътиборлиси, 11 метрлик “нуқта”га сўнгги бўлиб айнан “темирйўлчилар”нинг собиқ ҳужумчиси келди ва гол уриб, жамоасини Премьер лигага олиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Руслан Корян 2015 йилнинг биринчи даврасини Вадим Абрамов бошчилигидаги “Локомотив”да ўтказган ва 10 ўйинда майдонга тушиб, икки бор гол киритишга муваффақ бўлган эди.