“Локомотив” Виталий Денисов ва Европа чемпионини Европа Лигаси учун рўйхатдан ўтказди

Москванинг “Локомотив” клуби Европа Лигаси гуруҳ босқичи учун рўйхатдан ўтказилган футболчилар номини эълон қилди.

Эътиборлиси, “темирйўлчилар” 33 нафар футболчини қайдномага киритишган ва улар орасида ҳамюртимиз Виталий Денисов ҳам бор.

Қолаверса, 2016 йилги Европа чемпионати финалида қаҳрамонга айланган Эдер ҳам рўйхатдан ўтказилган.

“Локомотив”нинг Европа Лигаси ўйинлари учун топширган рўйхати

Дарвозабонлар: Гилерме, Никита Медведев, Антон Коченков;

Ҳимоячилар: Неманья Пейчинович, Ведран Чорлука, Борис Ротенберг-младший, Виталий Денисов, Соломон Кверквелия, Тимофей Маргасов, Иван Лапшов, Александр Вульфов;

Ярим ҳимоячилар: Мануэл Фернандеш, Джефферсон Фарфан, Алан Касаев, Аршак Корян, Тарас Михалик, Александр Коломейцев, Владислав Игнатьев, Дмитрий Тарасов, Игорь Денисов, Дмитрий Баринов, Алексей Миранчук, Антон Миранчук, Роман Тугарев, Даниил Куликов, Дельвин Ндинга, Никита Дорофеев, Иван Галанин, Мацей Рыбусь, Михаил Лысов.

Ҳужумчилар: Ари, Эдер, Артём Галаджан.

Маълумот учун, “Локомотив” F гуруҳида “Копенгаген”, “Шериф” ва “Злин” клублари билан кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!