“Локомотив” аъзолари Тошкентдаги Британия мактабига ташриф буюришди

3 июнь, 08:52 184

“Локомотив” аъзолари Тошкентдаги Британия мактабига ташриф буюришди

 

Хабарингиз бор, “Локомотив” футболчиларига миллий терма жамоа ўйинлари сабаб Олий Лигада юзага келган танаффус муносабати билан 5 кунлик қисқа таътил берилганди

1 июнь куни  “Локо” футболчилари Республика онкология илмий марказида даволанаётган болаларни байрам билан табриклагани боришганди. Кеча эса бир қатор клуб футболчилари ва мураббийлар штаби Тошкентда жойлашган Британия мактабида бўлиб, у ерда таълим олаётган йигит-қизлар билан мароқли суҳбат қуришди.

Дастлаб ушбу мактаб ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Тошкентдаги Британия мактабининг икки нафар ўқувчиси “Локомотив” жамоаси ҳақида тайёрлаган тақдимот намойиш этди. Сўнгра жамоада фаолият олиб бораётган австралиялик мутахассис Мирко Йеличич ҳамда бир неча нафар футболчилар ўқувчиларнинг инглиз тилида берган турли мавзудаги саволларига жавоб қайтаришди.

Кейин эса мактабнинг футбол майдончасида ўқувчилар ҳамда “Локомотив” футболчилари ўртасида кўргазмали футбол ўйини ўтказилди. Ўйин жуда қизиқарли тарзда ўтди. Якунда эса Тошкентдаги Британия мактаби ўқувчилари таниқли футболчилардан эсдалик учун дастхат олишди.