“Локомотив” бугун чорак финал йўлланмаси учун “Қизилқум” билан баҳс юритади

31 май,2017, 15:29 182

“Локомотив” бугун чорак финал йўлланмаси учун “Қизилқум” билан баҳс юритади

 

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқич жавоб беллашувлари бўлиб ўтади. “Локомотив” эса Навоийда “Қизилқум” жамоаси меҳмони бўлади.

Ёдингизда бўлса, ушбу жамоаларнинг яқиндагина Тошкентда бўлиб ўтган илк қарама-қаршилигида “темирйўлчилар”нинг қўли баланд келганди – 5:0. Бугун бўлса жамоалар чорак финал йўлланмаси тақдирини узил-кесил ҳал этишади.

31 май,  чоршанба

«Қизилқум» (Навоий) – «Локомотив» (Тошкент)

Ҳакамлар: И. Ибрагимов (Нукус), Д. Сарсенов (Нукус), Б. Канназаров (Нукус), Э. Турсунов (Бухоро)

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Шу ўринда қайд этиш жоизки, илгари Кубок ўйинлари доирасида “Локомотив” ва “Қизилқум” фақат 2013 йилда ўзаро рўбарў келишган ва ўшанда икки ўйин натижасига кўра “Локомотив” ярим финалга йўл олганди.

2013 й. 1/4 финал

“Қизилқум” (Зарафшон) – “Локомотив” (Тошкент) 1:0

“Локомотив” (Тошкент) – “Қизилқум” (Зарафшон) 2:0

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.