"Локомотив" бугун тренажёр залида машғулот ўтказди

Амалдаги чемпион ва Кубок соҳиби "Локомотив"нинг бугунги машғулоти клуб қароргоҳидаги тренажёр залида бўлди. Футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда машғулот олиб боришди.

Машғулотда айни пайтда клуб таркибида бўлиб турган деярли барча футболчилар иштирок этишди. Деярли дейишимизнинг боиси, жамоанинг уч нафар легионери - Кахи Махарадзе, Неманья Яничич ва Артур Геворкян мураббийлардан рухсат олиб уйларига кетишган ва улар Янги йилдан сўнг
сафга қўшилишади.

Маҳаллий футболчилар эса таркибда ва барча "Локомотив" билан бирга янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!