"Локомотив" чемпионлик масаласини ҳал этувчи беллашувга қизғин ҳозирланмоқда

17 ноябрь,2017, 17:22 189

 

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси навбатдаги учрашувини Олий Лига 29-тури доирасида сафарда "Динамо"га қарши ўтказади.

Самарқандда кечадиган ўйинда "темирйўлчилар" ғалабага эришишса, жамоа муддатидан аввал Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритади. Бугун "Локомотив" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин олдидан Тошкентдаги сўнгги машғулотини ўтказишди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, машғулотлар жараёни юқори кайфиятда ўтди. Эртага "Локомотив" Самарқанд томон йўлга чиқади ва ўйинолди машғулотини ўша ерда ўтказади.