“Локомотив” футболчилари “Нефтчи”га қарши тайёргарликни бошлаб юборди

25 май, 09:06 142

“Локомотив” футболчилари “Нефтчи”га қарши тайёргарликни бошлаб юборди

 

“Локомотив” Ўзбекистон кубоги 1/8 финал ўйинлари доирасида “Қизилқум” билан баҳс юритиб, 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. Тақвим тиғиз кўриниш олгани сабаб жамоамиз бугундан навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаб юборди.

Олдинда “Локомотив”ни Олий Лига 12-туридан ўрин олган “Нефтчи”га қарши ўйин кутмоқда. Бугун “темирйўлчилар” клуб қароргоҳида кечаги беллашувдан кейинги тикланиш машғулотини ўтказишди.

Машғулотда “Локомотив” футболчилари билан биргаликда миллий терма жамоамизнинг айни пайтда Тошкентда бўлиб турган ўйинчилари – Азизбек Ҳайдаров ҳамда Темурхўжа Абдухолиқов ҳам иштирок этишди. Бугунги машғулот 2 га бўлинган ҳолда олиб борилганини қайд этиш жоиз.

Кеча “Қизилқум” билан учрашувда иштирок этган футболчилар енгил югуриш, чигалёзди машқлари бажариш ва тренажёрда ишлаш билан чекланишган бўлса, кечаги ўйинда қатнашмаганлар ва терма жамоа аъзолари майдонда тўп билан муомала машқларини ҳам ўташди.