“Локомотив” футболчилари бугун тиббий кўрикдан ўтишди

8 июнь,2017, 15:48 271

“Локомотив” футболчилари бугун тиббий кўрикдан ўтишди

 

Олий Лига мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган “Локомотив” жамоаси футболчилари бугун пойтахтимизда жойлашган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишди.

Куннинг биринчи ярмида ўтказилган барча текширувлар чуқурлаштирилган тартибда ўтказилди. Унда терма жамоа ихтиёрида бўлган футболчиларимиздан ташқари қолган барча иштирок этди. Тиббий текширув жараёни кўнгилдагидек ўтди.

Эрталабдан тиббий кўрикдан ўтилгани боис куннинг биринчи қисмида машғулот ўтказилмади. Бугун тушдан сўнг жамоамиз яна машғулотларни давом эттиради.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.