“Локомотив” футболчилари бугундан машғулотларга киришди (Фото)

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” янги мавсум тайёргарликлари доирасида илк хориж йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида ўтказди ва 22 январь санасида Тошкентга қайтиб келди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, 4 кунлик қисқа таътилдан сўнг “темирйўлчилар” яна жамоа қароргоҳида йиғилди ва бугундан яна машғулотларга киришилди. Бугунги машғулотда терма жамоа билан биргаликда БАА йиғинида қатнашган футболчиларимиздан бошқа барча иштирок этди. “Локо”га янги келиб қўшилган истеъдодли ҳужумчи Мурод Бобожонов ҳам машғулот жараёнида астойдил меҳнат қилди.

Машғулот аввалида футболчилар Мирко Йеличич бошчилигида енгил югуриб олгач, чигалёзди машқлари бажаришди. Сўнг тўп билан муомала машғулотларига ўтилди. Куннинг иккинчи қисмида эса машғулотлар тренажёр залида давом эттирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!