“Локомотив” футболчилари қисқа муддатли таътилга чиқишди

 

18-тур учрашувлари якунлангач миллий терма жамоа ўйинлари сабаб олий лигада танаффус юзага келади.

Шу муносабат билан “Локомотив” футбол клуби мураббийлар штаби жамоа ўйинчиларига 3 кунлик қисқа таътил беришга қарор қилишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишларича, “темирйўлчилар” 22 августда яна тўпланишади ва машғулотларни давом эттиришади.

Ўзбекистон терма жамоасидан чақирув олган “Локо” футболчилари эса эртадан бош жамоамиз йиғинига бориб қўшилишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!