“Локомотив” футболчилари тикланиш машғулотини ўтказишди

Хабарингиз бор, кеча Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси миллий чемпионатимиз 14-турида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Бугун “темирйўлчилар” жамоаси аъзолари мазкур ўйиндан кейинги тикланиш машғулотини ўтказишди. Машғулот аввалида мураббийлар штаби “Динамо”га қарши баҳс хусусида бироз тўхталиб ўтди. Сўнгра футболчилар енгил югуриб олишди. Чигалёзди машқлари ўталгач эса, асосан кечаги учрашувда иштирок этмаган футболчилар тўп билан муомала машқлари бажаришга киришишди.

Таъкидлаш жоизки, Ислом Тўхтахўжаев ҳамон якка тартибда шуғулланишда давом этмоқда. У бугун ҳам ёлғиз ҳолда шифокор назорати остида машғулот ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!