"Локомотив" футболчиларининг ҳар бирига "Ласетти" топширилди! (фото)

1625

Бундан бир неча соат олдин "Ўзбекистон" меҳмонхонасининг муҳташам залларидан бирида "Локомотив" футбол клуби аъзолари тақдирланди. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатида чемпион бўлган жамоа олтин медаль билан сийланди. Шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан футболчиларга "Ласетти" автомашинаси ҳадя этилди.