"Локомотив" жамоаси "Қўқон-1912"га қарши учрашувга хуш кайфиятга тайёргарлик олиб бормоқда


Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Локомотив" 25 октябрда "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айни дамда "темирйўлчилар" олдиндаги масъулиятли учрашувга қизғин тайёргарлик олиб боришмоқда. Бугун ҳам тошкентликлар "Локомотив" стадионида машғулот ўтказишди. Унда жамоанинг барча аъзолари зўр иштиёқ билан шуғулланишди.

Дастлаб жисмоний юкламалар бажарилган бўлса, кейин асосий эътибор олдиндаги ўйинда қўлланадиган тактикани амалда синаб кўришга қаратилди.

Қуйида жамоанинг машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!