"Локомотив" клуби "Бухоро"га қарши тайёргарликни бошлади

12 июнь, 21:27 134


Хабар берганимиздек, “Локомотив” 15 июнь куни “Бухоро” майдонига сафар уюштиради. Айни пайтда “темирйўлчилар” мазкур ўйинга қизғин тайёргарлик олиб боришмоқда, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун ҳам жамоамиз вакиллари “Локомотив” стадионида машғулот ўтказишди. Машғулот жараёнида Игнатий Нестеровдан бошқа барча иштирок этди. Икром Алибоев, Саламат Қутибоев ҳамда Сергей Прохоровлар аллақачон умумий машғулотларга қўшилиб улгуришган бўлса, Ислом Тўхтахўжаев ҳамон енгил югуриш билан чекланмоқда. Бугун шунингдек, Марат Бикмаев ҳам жамоа машғулотига ташриф буюрди ва шифокор назорати остида якка ҳолда чигалёзди машқлари ўтади.