“Локомотив” кубок ўйинига ҳозирлик кўрмоқда (Видео)

30 май,2017, 09:08 351

“Локомотив” кубок ўйинига ҳозирлик кўрмоқда (Видео)

 

Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби “Локомотив” жорий йилги Кубок баҳслари 1/8 финал ўйинлари доирасида “Қизилқум” билан тўқнаш келди.

Тошкентда ўтган илк учрашувда 5:0 ҳисобида ғалабага эришган “темирйўлчилар” айни пайтда Навоийда кечадиган жавоб ўйинига ҳозирлик олиб боришмоқда.

Бугун ҳам “Локомотив” стадионида машғулотлар ўтказилди. Жамоа машғулотларни кўтаринки руҳда давом эттирмоқда. Унда жароҳатланган футболчилар иштирок этишаётгани йўқ.