“Локомотив” кубок ярим финали илк ўйинини уйда ўтказиши мумкин

Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақаси ярим финал учрашувларининг “уйда-сафарда” тартибини аниқлаш учун қуръа ташланди. Унга кўра, “Локомотив” – “Бухоро” беллашуви ғолиби 1/2 финал дастлабки ўйинини 2 август куни ўз майдонида “Қўқон-1912” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув ғолиби билан ўтказади. Бу ҳақда "Локомотив" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Биласиз, "темирйўлчилар" 1/4 финал доирасида “Бухоро” тўсиғидан ўтиши лозим бўлади. Мазкур қарама-қаршиликнинг жавоб баҳси 28 июль, жума куни “Локомотив” стадионида ўтказилади. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ярим финалнинг яна бир жуфтлигида “Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашуви ғолиби илк ўйинда 31 июль куни ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади.

Ўзбекистон Кубоги, 1/2 финал
2 август (чоршанба)

“Локомотив” / “Бухоро” ўйини ғолиби – “Қўқон-1912” / “Насаф” ўйини ғолиби

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!