“Локомотив ”нинг эртанги рақиби таркибида кимлар тўп тепади?

12 март,2017, 22:45 804

“Локомотив ”нинг эртанги рақиби таркибида кимлар тўп тепади?

13 март куни Тошкетнинг “Локомотив” жамоаси Эронда “Истиқлол” меҳмони бўлди. Биз бугун бўлажак учрашув олдидан рақиб футболчилари билан сизларни таништирмоқчимиз. Техрон клуби таркибини кўздан кечирар эканмиз, жамоа ҳужумда асосан маҳаллий футболчиларга таяниб иш кўришини кузатдик.

Мавзуга оид: “Бунёдкор”нинг эртанги рақиби - "Зоб Аҳан" таркибида кимлар тўп тепади?

Легионер футболчилари

“Истиқлол” ҳимояси легионер футболчилардан ташкил топганлигини кўришимиз мумкин. Техронликлар таркибидаги ҳар уччала легионер ҳам ҳимояда тўп суради.

90-рақамдаги бразилиялик ҳимоячи Леандро Падовани, 33 ёш

3-рақамдаги бразилиялик ҳимоячи Робсон де Паула, 23 ёш

15-рақамдаги арманистонлик ҳимоячи, Грайр Мкоян, 30 ёш

Эрон термасида ўйнайдиган футболчилари

Эрон термасининг 6 январдаги йиғинига “Истиқлол”дан фақатгина икки нафар футболчи Кейрушдан таклиф олган холос.

6-рақамдаги ярим ҳимоячи Умид Иброҳими, 29 ёш

2-рақамдаги ҳимоячи Хусро Хайдари, 33 ёш

Шунингдек, “Истиқлол” да тўп сураётган ва бир вақтлар термада ўйнаган футболчилар ҳам етарличадир.

1-рақамдаги дарвозабон Мехди Раҳмати, 34 ёш

8-рақамдаги ярим ҳимоячи Ёқуб Карими, 25 ёш

9-рақамдаги ҳужумчи Кавеҳ Ризои, 24 ёш

21-рақамдаги ҳимоячи Вурия Ғофури, 29 ёш

Шаҳзод Холбоев тайёрлади