"Локомотив" ўз майдонида "Истиқлол"ни енга олмади

11 апрель,2017, 18:03 323

Ҳозиргина Тошкентдаги "Локомотив" стадионида Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" ва "Истиқлол" жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ўйинда кучлар тенг келди. Дастлаб учрашувнинг 13-дақиқасида Марат Бикмаев ҳисобни очиб "темирйўлчилар"ни олдинга олиб чиққан бўлса, ўйиннинг 87-дақиқасида мехмонлар футболчиси Кавеҳ Резоеи таблодаги ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди.