“Локомотив” ўз тарихида учинчи бор кубок финалига чиқди

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси жорий йилги кубок баҳслари ярим финалида Қаршининг “Насаф” жамоасидан икки ўйин натижасига кўра 3:2 ҳисобида устун келди ва кетма-кет иккинчи йил финал йўлланмасига эга чиқди.

Сўнгги йилларда ўзбек футболининг гранди даражасига кўтарила олган “Локомотив” шу пайтга қадар 2 марта Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоа дастлаб 2014 йилги финалда “Бунёдкор”ни қўшимча дақиқаларда киритилган гол эвазига мағлуб этган. Ўтган йили эса “Локомотив” “Насаф”ни кичик ҳисобда мағлуб этиб, иккинчи бор мамлакат кубогига эга чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби бу йил ҳам ўз унвонини муносиб ҳимоя қилишга яқин турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!