"Локомотив" спорт клубининг "Турон"чилари Жаҳон чемпионатига боради

13 июнь, 19:55 402

Ўхшаш хабарлар

Шу йилнинг 12-14 май кунларида Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида турон кураши бўйича Жаҳон очиқ кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг турли вилоятларида фаолият олиб бораётган турончилар билан бир қаторда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли бўлган “Локомотив” спорт клубининг Турон кураши ёшлари ҳам бу йирик мусобақада ўз имкониятларини синовдан ўтказди.

Россия, Чехия, Белорусь,Латвия, Литва,Афғонистон,Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон каби давлатлардан 1600 нафардан ошиқ спортчилар иштирок этган нуфузли беллашувларда Муҳаммад Қурбонов, Ўрол Қурбонов, Абдулазиз Жаҳонов, Ўрол Рустамов, Жавоҳир Маматкаримовлар муваффақиятли иштирок этиб, 1 та олтин ва 4 та бронза медалига сазовор бўлди.

Мазкур мусобақа шу йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтади.