“Локомотив” тарбияланувчилари Малайзиядаги халқаро турнир ғолибига айланди

“Локомотив” жамоасининг 12 — 14 ёшгача бўлган тарбияланувчилари Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказилаётган халқаро “1-ST AFZA GRASS ROOT LEAGUE” мусобақасида иштирок этаётганидан хабарингиз бор.

Куала Лумпурда ўтаётган мусобақанинг гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган тарбияланувчиларимиз ҳал қилувчи ўйинларда ҳам ажойиб натижа қайд этишди. Мусобақа регламентига кўра, гуруҳдан муваффақиятли чиққан 4 та жамоа ўзаро ўйинлар ўтказди ва шу ўйинлар натижасига кўра, мусобақа ғолиби номига ойдинлик киритилди. Унга кўра, ҳал қилувчи баҳсларда бир хил 2:1, 1:2 ҳамда 2:0 натижаларини қайд этган “Локомотив U-12” ҳамда “Букит Жалил U-12” жамоалари турнир чемпионига айланишди.

“1-ST AFZA GRASS ROOT LEAGUE” мусобақаси ғолибига айланган икки жамоа ўртасида эртага ўртоқлик мақомида ўйин ўтказиш таклиф қилинди. Мазкур беллашув Малайзия терма жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган Миллий стадион майдонларидан бирида ташкил этилади.

Қолаверса, эртага “Локомотив” жамоаси тарбияланувчилари Осиё Футбол Конфедерацияси бош қароргоҳига ташриф буюришади ва ОФК музейини томоша қилиш имконига эга бўлишади. Сўнг Малайзия Футбол Федерацияси биносига ҳам ташриф буюриш мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!