“Локомотив” тарбияланувчилари Туркиядаги халқаро мусобақа ғолиби (Фото)

Олдинроқ хабар берганимиздек, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси тарбияланувчилари 1-8 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шахрида ўтказилган халқаро мусобақада иштирок этишди.

Бир ҳафтда мобайнида давом этган Side Star Cup-2018 мусобақасида 2010 ҳамда 2006 йилларда таваллуд топган ёш “темирйўлчилар” жуда муваффақиятли тарзда қатнашишди. 10та давлатдан келган тенгқурлари билан ўтказилган беллашувлар якунларига кўра, 2006 йилда туғилган “Локомотив” футболчилари ўз ёш тоифасида мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди.

Суннат Рўзиев бошчилигидаги 2006 йилда туғилган "ёш темирйўлчилар" 7 учрашувда максимал - 21 очкони қўлга киритиб, мусобақанинг энг яхши жамоаси деб топилди ва чемпионлик кубогини бошлари узра кўтаришди. 

Ушбу ёшда 2-ўрин Грузиянинг “Аджария” жамоаси тарбияланувчиларига насиб этган бўлса, 3-поғонадан Суриянинг “Алосман” жамоаси ёш футболчолари ўрин олишди.  

2010 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида эса 1-ўринни Ашхободнинг “Олтин Тож” жамоаси ўйинчилари эгаллашди. Тошкентлик ёш футболчиларга бошчилик қилган Азизхон Умаров бошчилигидаги жамоа 2-ўринни олишган бўлса, Россиянинг “Локомотив” клуби тарбияланувчилари 3-поғонадан жой олишди.

2010 йилда туғилган болалар ичида футболчиларимиз хам юқори эътироф этилди.

Абдулазизов Асадбек - "Энг яхши ҳимоячи"

Шукуров Абдулазиз "Энг яхши яримҳимоячи" деб топилди. Қурбонов Улуғбек - "Энг яхши хужумчи" дея эътироф этилди.

Шунингдек, ўзидан бир ёш катталар билан тўп тепган 2011 йилда туғилган Ахмадов Камолиддин "Мусобақа кашфиёти" деб топилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақада Россия,  Туркия,  Озарбайжон,  Германия,  Руминия, Қозоғистон, Грузия, Туркманистон, Сурия ва Ўзбекистондан жамоалар иштирок этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!