“Локомотив” тарбияланувчиси “Флитвуд Таун”нинг “Болтон”га қарши ўйинида хет-трик қайд этди

Хабарингиз бор, “Локомотив”нинг икки нафар ёш футболчилари яқинда Англиянинг “Флитвуд Таун” сафида тажриба орттириш учун инглиз диёрига йўл олишган эди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Ёш истеъдод эгаси Хурматбек Йўлдошев ҳамда “Флитвуд Таун” мураббийлар штабининг илтимосига кўра иқтидорли дарвозабон Рустам Нортожиев айни пайтда инглиз клуби машғулотларида иштирок этишмоқда. Шу билан биргаликда Тошкент жамоаси тарбияланувчилари “Флитвуд” сафида ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушишмоқда.

Куни кеча “Флитвуд Таун”нинг U-18 жамоаси “Болтон”га қарши ўйин ўтказди. Унда “Флитвуд” 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувда “Локомотив”нинг 17 ёшли тарбияланувчиси 3та гол уриб, хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!