“Локомотив” ва “Ал-Тавун” ўйинида мухлислар 8 та гол гувоҳига айланди

25 апрель,2017, 18:57 486

“Локомотив” ва “Ал-Тавун” ўйинида мухлислар 8 та гол гувоҳига айланди

 

Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 5-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви ўз якунига етди. Голларга бой кечган ўйинда 4:4 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида саудияликлар ҳужумчиси Абдулмажид ал-Суват ҳисобни очган бўлса, 3 дақиқадан кейин Марат Бикмаев мувозанатни тиклади.  

31-дақиқада “Ал-Тавун” футболчиси ўз жарима майдончасида Жалолиддин Машариповни йиқитгани учун ҳакам саудияликар дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширган Марат Бикмаев мўлжалда адашмади ва ҳисобни оширди.

38-дақиқада “Ал-Тавун” фойдасига пенальти белгиланди. Саудияликлар сардори томонидан берилган зарбани Игнатий Нестеров қайтарди ва ҳисоб ўзгармай қолди – 2:1.  Танаффусгача ушбу ҳисоб сақланиб қолди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида Марат Бикмаев ўз ҳисобига хет-трик ёзиб қўйди. Аммо “темирйўлчилар” хотиржамликка берилди ва бунинг натижасида 65 ва 69-дақиқаларда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди – 3:3.

81-дақиқада Жалолиддин Машарипов индивидуал маҳорат эвазига яна ҳисобни оширди – 4:3. Ўйин якунида Рикардо Мачадо стандарт вазиятдан узатилган тўпни голга айлантирди. Якуний ҳисоб – 4:4.

Мазкур ўйиндан кейин “Локомотив”  очколари сонини 5 тага етказди ва гуруҳда сўнгги ўринда қолди. “Ал-Тавун”да ҳам 5 очко, аммо ўзаро ўйинлар натижасига кўра саудияликлар 3-поғонада бормоқда.

ОЧЛ–2017. “А” гуруҳи, 5-тур
“Локомотив” стадиони, Тошкент
25 апрель, сешанба

“Локомотив” – “Ал-Тавун” 4:4 (2:1, 2:3)

Голлар: Марат Бикмаев (21, 31, 47), Жалолиддин Машарипов (81) – Абдулмажид ал-Суват (18), Жиҳон ал-Ҳуссайн (65), Алассан Н’Диайе (69), Рикардо Мачадо (90)

Огоҳлантиришлар: Марат Бикмаев (42) – Наиф Муса (7)

“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Бобур Йўлдошев, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев (Мурод Бобожонов, 85),  Тимур Кападзе (Салим Мустафоев, 75), Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Диёр Туропов (Қувондиқ Рўзиев, 67), Жалолиддин Машарипов.

“Ал-Тавун”: 22.Фаҳад ал-Шаммари, Абдулла Кано, Рикардо Мачадо,  Жиҳод ал-Ҳуссайн, Муҳаммад Абусабаан (ал-Барака, 46), Наиф Муса, Маҳмуд Муаз, Алассан Н’Диайе, Саид ал-Досари, Лучиан Санмартен (ал-Саири, 63), Абдулмажид ал-Суват.