“Локомотив” ва “Пахтакор” бугунги баҳсга қай ҳолатда етиб келди?

Яна бир неча соатлардан сўнг “Локомотив” – “Бунёдкор” қарама-қаршилиги бошланади. Ушбу беллашув 18:00да старт олади.

Мазкур баҳс олдидан ҳар икки клуб имкониятларини чамалаб кўрамиз.

Бу ўйинга “Локомотив” 3 та йўқотиш билан етиб келди. олий лига-2017 тўпурари Марат Бикмаев сариқ карточкалари сони 4тага етгани учун бугунги беллашувни ўтказиб юборади. Шуҳрат Муҳаммадиев ва Садриддин Абдуллаев эса жароҳат сабаб “темирйўлчилар”га ёрдам бера олишмайди. Шота Арвеладзе жамоасида бундай муаммо йўқ.

Андрей Микляев шогирдлари айни пайтда 45 очко билан турнир жадвалини бошқариб бораётган бўлса, “шерлар” улардан 10 очко кам жамғариб 4-поғонани банд этишган.

Олдинги турда “темирйўлчилар” Қаршидан бошлари эгик ҳолда қайтишга мажбур бўлишди – 0:2. “Пахтакор” эса ўз уйида “Шўртан” устидан ошончли ғалабани танътана қилди – 3:0.

Бугун “Локо” ва “Пахтакор” шунчаки 3 очко учун курашади. Олий лига якунига ҳали анча вақт бўлсада, “темирйўлчилар” чемпион масаласини эртароқ ҳал қилиб, енгил тин олишга ҳаракат қилишади. Чунки кутилмаганда очколарни бой бериб қўядиган ҳолатлар бу мавсум кўпайиб кетмоқда. “Шерлар” эса ОЧЛ йўлланмаси учун юқори ўринларни эгаллашга интилади. Шундай экан бугун ҳар икки жамоага ҳам ғалаба зарур. Аммо 3 очко кимга насиб этади буни вақт кўрсатади. Шунингдек, клублар муроса кўчасини танлашлари ҳам мумкин.

SPORTS.uz тахмини: 55% - 45%. Аммо “Пахтакор” битта тўп фарқи билан зафар қучиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!