"Локомотив" вакиллари ҳам Малайзияда, бугун ОЧЛ қуръаси бўлади

Ушбу мавсум якунларига кўра, Ўзбекистон чемпиони ҳамда Кубогини қўлга киритган "Локомотив" келаси йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади.

Ҳозирда клубнинг икки нафар вакили - "Локомотив" ПФК халқаро бўлим мутахассиси С.Акромов ҳамда клуб матбуот котиби М.Мамадалиев Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб туришибди. Клубимиз ходимлари "JW Marriot" меҳмонхонасига жойлашишган.

Бугундан бошлаб ОЧЛда иштирок этувчи клублар учун икки кунлик семинар старт олади. 6-7 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган иш тартиби давомида бир қатор масалалар кўриб чиқилади, хусусан, келаси йилги халқаро мусобақалар учун юз берадиган ўзгаришлар маълум қилинади ва энг асосийси, 2018 йилги Осиё чемпионлар лигасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Демак, 6 декабрга белгиланган иш тартиби қуйидагича кўриниш олган:

10:00 - 10:30. Қуръа учун рўйхатдан ўтказиш

11:00 - 11:30. ОФК Кубоги учун қуръа ташлаш маросими

13:30 - 14.00. ОЧЛ-2018 учун қуръа ташлаш маросими

14:30 - 15.30. Клублар тақдимотига тайёргарлик.

Изоҳ: Барча соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!