“Локомотив” ёшлари “Олмалиқ” асосий таркиби билан ўртоқлик ўйини ўтказди

Миллий терма жамоамизга “Локомотив”дан 5 нафар футболчи чақирилгани сабабли “темирйўлчилар”нинг 19-тур доирасидан ўрин олган учрашуви номаълум муддатга қолдирилди.

Юзага келаётган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида "темирйўлчилар" “Олмалиқ” билан ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштиргани ҳақида хабар берган эдик. Бугун режадаги учрашувларнинг дастлабкиси ўтказилди. Бу ҳақда  "Локомотив" расмий сайти хабар бермоқда.

Унда “Локомотив”нинг ўринбосарлари “Олмалиқ” жамоасининг асосий таркибига қарши майдонга чиқди. Қизиқарли тарзда ўтган ўйинда тажриба ўз “сўзи”ни айтди ва олмалиқликлар 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди.

Учрашувда киритилган голларга Улуғбек Абдуллаев (автогол), Санжар Рихсибоев ҳамда Шохназар Норбеков муаллифлик қилишди.

2 сентябрь санасида “Локомотив”нинг асосий таркиби ҳам “Олмалиқ”қа қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Назорат баҳси

"Локомотив" (ўринбосарлар) - "Олмалиқ" 0:3

Голлар: Улуғбек Абдуллаев (4, авг.), Санжар Рихсибоев (63) Шохназар Норбеков (81).

"Локомотив": Аҳрор Аслонов, Улуғбек Абдуллаев, Умар Адҳамзода, Сергей Прохоров, Фаррух Ибрагимов, Бек Абдуллаев, Алишер Шералиев, Евгений Танаев, Жаҳонгир Сафаров, Бобур Эргашев, Бобир Тиллабоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Владимир Вагин, Юсуф Шоимов, Лазар Адамов, Шохруҳ Мўминқулов, Воҳид Юнусов, Шоҳжаҳон Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!