“Локомотив” – “Насаф”(2:1) учрашуви статистикаси

Хабарингиз бор, бугун олий лига 6-туридан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Улар орасида турнинг марказий баҳси ҳисобланган “Локомотив” – “Насаф” баҳси ҳам ўтказилди. Унда дастлабки дақиқалардан ҳужумга отланган қаршиликлар якунда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Биз эса мазкур ўйиндаги статистикани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Тўп назорати

Биринчи бўлимда ҳисобни очишга эришган “Локомотив” дастлабки бўлимда тўпни ўз назорати остида ушлаб туришга ҳаракат қилди – 54-46 %. Иккинчи бўлимда эса бунинг акси кузатилди. Ҳисобда ортда бораётган “Насаф” тўпни иложи борича кўпроқ ўз назоратида ушлаган холда, тактик ҳужумлар амалга оширишга ҳаракат қилди  42-58 %. “Насаф” фойдасига. Умумий ҳисоблаганда ҳам барибир қаршиликларнинг бу борада устун келганликларини кўришимиз мумкин.

Зарбалар

Дастлабки бўлимда ҳар иккала жамоа 8 мартадан дарвоза томон зарба йўллаб кўришди. Иккинчи бўлимда эса бу кўрсаткич “Локо”да 5 та, “Насаф”да эса 7 тани ташкил этди. Умумий ҳисобда эса кўриниб турибдики, “Насаф” рақибидан 2 марта кўп зарба йўллаган.

Аниқ зарбалар

Аниқлик борасида биринчи таймда мезбонлар фаол бўлишди. Улар тепган 5 зарба Элдорбек Суюнов дарвозасига аниқ кетган. “Насаф” эса дастлабки 45 дақиқаликда Нестеровни 2 марта “синовдан” ўтказди. Иккинчи бўлимда эса барча жабҳада бўлгани сингари бу борада ҳам “Насаф” устунлик қилди – 4:6. Умумий натижа эса 9-8. “Локо” фойдасига.

Бурчак зарбалари

Мезбонлар кеча умуман бурчак зарбасига эга бўлишмади. Аксинча, қаршиликлар ўйин давомида 3 бор бурчакдан тўпни ўйинга киритишди.

Ён чизиқдан тўпни ташлаш

Меҳмонлар ўйин давомида 22 марта тўпни ён чизиқдан ўйинга киритишди. “Темирйўлчилар” эса 20 маротаба.

Қоида бузиш

“Фол”лар борасида эса “Насаф” ҳар иккала таймда ҳам устун келди – 8:9 ва 7:8. Умумий – 15:17.

Карточкалар

Карточкалар борасида гапирадиган бўлсак, бу борада кучлар тенг келди – 2:2.

The Sokhibov хамда Баҳодир Ҳасанов ​​​​​тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!