"Локомотив" – "Насаф" ўйини "Sport" каналида жонли намойиш этилади

 

Бугун Ўзбекистон Кубоги-2017 иккинчи ярим финалининг дастлабки учрашувида “Насаф” Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси билан куч синашади. Учрашув Тошкент шаҳридаги “Локомотив” стадионида кеч соат 19:30да бошланади.

Ушбу учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги мамлакатимизнинг энг тажрибали ҳакамлари бошқариб боришади. Бугунги учрашувда дарвоза чизиғидаги ҳакамлар ҳам ишлашади.

“Локомотив” – “Насаф” учрашуви  “Sport” телеканали орқали ҳам тўғридан-тўғри трансляция қилинади. Учрашувни таниқли футбол шарҳловчиси - Мурод Ризаев шарҳлаб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!