"Локомотив"да кеча 19 ёшли футболчи дебют қилди

16 июнь, 11:38 246

“Локомотив” миллий чемпионатимиз 13-тур ўйинлари доирасида “Бухоро” майдонига сафар қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Олий лига. "Локомотив" сафарда "Бухоро"ни таслим қилди

Ушбу учрашувда “Локо” сафида ёш ярим ҳимоячи Азизбек Амонов дебют қилишга муваффақ бўлди. Ўйиннинг 78-дақиқасида захирадан Садриддин Абдуллаев ўрнига майдонга туширилган Амонов "темирйўлчилар" томонидан киритилган голларга ҳамда якунда қўлга киритилган ғалабага ўз муносиб ҳиссасини қўша олди.

Таъкидлаш жоиз, кеча 12 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Азизбек Амонов эндигина 19 ёшни қарши олишга улгурган.