"Локомотив"дан 4 та гол қабул қилиб олган "Сўғдиёна" қисқа муддатли таътилга чиқди

 

Олий лиганинг 17-турида “Сўғдиёна” “Локомотив”ни қабул қилди ва 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушбу ўйиндан сўнг жиззахликлар уч кунлик таътилга чиқишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Манбанинг маълум қилишича, 15 август куни жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилади ва 18-турдаги рақиб “Олмалиқ” жамоасига қарши тайёргарликни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" 19 август куни “Олмалиқ”қа қарши сафарда баҳс олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!