“Локомотив”нинг 2017 йилги мавсумдаги энг чиройли голлари (видео)

2017 йил Тошкентнинг “Локомотив” клуби учун омадли келди. “Темирйўлчилар” якунига етган мавсумда ҳам Ўзбекистон чемпионати, ҳам Ўзбекистон кубогида зафар қучиб, “олтин дубль” қайд этишди.

Олий Лигада кетма-кет иккинчи йил чемпионликни тантана қилган “темирйўлчилар” бу йил чемпионатда 67 марта рақиблари дарвозаларини ишғол этишди, шу голлардан биттаси автогол сифатида қайд этилди.

Ўз дарвозаларидан эса 20та гол ўтказиб юборишди. Қолаверса, мамлакат кубогида 12та, Осиё Чемпионлар Лигасида 7та гол уришга эришдилар.

Клуб матбуот хизмати 2017 йилда киритилган энг чиройли голларни саралаб чиқиб, уларни бир видеога жамлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!