Лондон-2017да муваффақиятли иштирок этган ҳамюртларимиз қачон юртимизга қайтиб келиши маълум бўлди

 «Лондон-2017 Пара-атлетика»  Жахон Чемпионатида Ўзбекистон делегацияси жами 7та медални қўлга киритиб 1та Жахон ва 1та Осиё рекордларини янгиладилар. 
10 кун давом этган “Лондон-2017” Жахон чемпионатида 7 нафар хамюртларимиз  иштирок эдилар ва 7та медалларни қўлга киритдилар. 
23 июл куни бўлиб ўтган баҳсларда аёллар ўртасида ядро отиш спорт туридан София Бурханова 14.76м  ҳамда эркаклар ўртасида ядро улоқтириш мусобақаларида Хусниддин Норбеков 14.87м натижа билан кумуш медалларни қўлга киритиб Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна 2 медаларни ёзиб қўйдилар.
Эслатиб ўтамиз 10 кун давом этаган Лондон-2017 Жахон Чемпионатида найза отиш спорт тури бўйича Александр Свечников олтин, узунликга сакраш баҳсларида Дониёр Солиев олтин, диск отиш спорт турида Хусниддин Норбеков олтин, найза отиш спорт турида Нозима Каюмова кумуш, ядро улоқтириш ва диск отиш мусобақаларида София Бурхонова 2та кумуш, ядро улоқтириш баҳсларида Норбеков Хусниддин кумуш медалларини қўлга киритган. 
Лондон-2017 Жахон чемпионатида 1050та спортчилар 213та медалли ўринлар учун куч синашдилар.
Ўзбекистон делегацияси 26 июл куни Тошкент вақти билан соат 08.25да Лондон-Тошкент йўналиши бўйича учиб келадилар. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!