Лондон клуби “МЮ” ўлжасига кўз тикмоқда

9 июнь, 09:04 274

Лондон клуби “МЮ” ўлжасига кўз тикмоқда

 

“Вест Хэм” жамоаси раҳбарияти “Вердер” клуби ҳужумчиси Макс Крузега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатди.

“Вердер” 29 ёшли футболчини камида 12 миллион еврога сотишини маълум қилди. Аввалроқ Германия клуб ҳужумчисига “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирганди.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Макс Крузе “Вердер”нинг барча мусобақаларида 24 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.