Лопеснинг эртаги финалда тугади

 

Германиянинг Штуттгарт шаҳрида давом этаётган ATP таснифидаги “Mercedes Cup - 2017” халқаро турнирида испаниялик Фелисьяно Лопес номдор рақибларини мағлуб этиб, финалга чиққан эди.

Машҳур теннисчилар кушандаси финалга чиқди

Испаниялик истеъдодли теннисчи турнир давомида франциялик Жереми Шардини 6:3, 3:6, 6:2, Жиль Симонни 6:3, 6:3, чехиялик Томаш Бердихни 6:7, 6:3, 6:4, германиялик Миша Зверевни 6:7, 7:6, 7:5 ҳисобида енгди.

Фелисьяно Лопес ҳал қилувчи беллашувда францияли Люка Пуи билан рақобатлашди. Бироқ бу учрашувда сенсация рўй бермади ва Люка Пуи рақибини 4:6 , 7:6, 6:4 ҳисобида енгиб, бош совринга эга чиқди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!