Лоран Блан “Челси”да иш бошлаши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби мавсум якунлангач жамоани тарк этадиган бош мураббий Антонио Контенинг ўрнига муносиб номзод қидиришда давом этмоқда.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” раҳбарияти деярли икки йилдан буён ишсиз юрган ПСЖ собиқ устози Лоран Блан номзодини кўриб чиқишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси” “Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Луис Энрике билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!