Ловрен "Ливерпуль" қарорини кутмоқда

3 апрель,2017, 23:25 459

Ловрен

 

Англия премьер-лигасида "Ливерпуль" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган мудофаа чизиғи вакили Деян Ловрен клуб раҳбариятидан янги шартнома бўйича таклиф кутмоқда.

- Мен Ливерпулда қолишни истайман, - деди Деян Ловрен. - Айни пайтда ҳаммаси кўнгилдагидек кетмоқда ва янги шартнома масаласи бир ой ичида ҳал бўлади.

"Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси яна икки йил давом этадиган Ловрен барча турнирларда 25 та ўйинда иккита гол урди.

SPORTS.uz