Луис Энрике - "Челси"ни бошқариш учун асосий даъвогар

Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ бош мураббийи Луис Энрике жорий мавсум якунлангач “Челси”да Антонио Контенинг ўрнини эгаллаш учун энг асосий даъвогар бўлиб турибди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда лондонликлар Массимилиано Аллегри («Ювентус») ва Диего Симеонелардан («Атлетико») кўра айнан Энрикенинг номзодини илгари суришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси”нинг амалдаги бош мураббийи Антонио Конте яна Италия терма жамоаси бошқарувига қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!