Луис Энрике: 10 июлдаёқ “Барса”га қайтишим мумкин

27 май, 12:49 611

Луис Энрике: 10 июлдаёқ “Барса”га қайтишим мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике журналистларнинг келажакда жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволига қуйидагича жавоб берди.

“Мен 10 июлдаёқ жамоага қайтишим мумкин. Бу кимнидир ҳайратлантириши, яна кимнидир эса ҳатто юрак хуружига тушириб қўйиши мумкин. Шунинг учун ҳеч қачон, ҳеч қачон дейиш керак эмас. Мен ёшман. Нега энди қайтмаслигим керак?”, - дейди Энрике.

Эслатиб ўтамиз, мавсум давомида Луис Энрике ёзда жамоадан кетиши ҳақида эълон қилган эди. Унинг “Барселона”даги ўрнини эса “Атлетик”ни бошқарган Эрнесто Вальверде эгаллаши кутилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.