Луис Энрике “Барселона”нинг чорак финалга чиқишини шубҳа остига олди

 

“Барселона” жамоаси устози Луис Энрике “Атлетик Бильбао”га қарши (1:2) кечган Испания Кубоги 1/8 финал илк ўйинидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Сафарда рақиб даврозасига гол урганимиз яхши бўлди. “Атлетик”нинг имкониятлари ва даражасини инобатга олсак, чорак финалга чиқиш осон бўлмайди. Ўйин анча шиддатли ўтди, бошқачаси бўлиши ҳам мумкин эмасди. “Атлетик” юқори прессинг қўллади ва бу бизга муаммолар келтирди”, – деди испаниялик мураббий.

“Барселона” ва “Атлетик” ўртасидаги жавоб учрашуви 11 январь куни “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!