Луис Энрике: Бизнинг мақсадимиз аниқ

30 апрель, 12:21 336

Луис Энрике: Бизнинг мақсадимиз аниқ

“Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике кеча бўлиб ўтган “Эспаньол”га (3:0)  қарши Каталония дербисидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Балким ўйиннинг биринчи бўлими самарасиз ўтгандир. Аммо, иккинчи бўлимдаги тезкор ўйин ритми рақибни хато қилишга мажбур қилди.

Биз иккита аниқ мақсадга эгамиз. Булар Испания чемпионати ва кубогида ғолиб чиқишдир”, - дейди Энрике Football Espana нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” кечаги ғалабадан сўнг “Реал” билан биргаликда мусобақада пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Таъкидлаш керакки, “қироллик клуби” заҳирасида яна битта ўйин мавжуд.