Луис Энрике: Энди биз учун ҳар бир очко олтинга тенг

7 май,2017, 10:08 415

Луис Энрике: Энди биз учун ҳар бир очко олтинга тенг

Хабарингиз бор, кеча Испания Ла лигасининг 36-туридан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Вильярреал" жамоалари баҳси бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган учрашувда каталонияликлар 4:1 ҳисобида рақибини таслим этишди.

Ўйиндан сўнг "кўк-анор ранглилар" устози Луис Энрике ўзининг бугунги баҳс ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун жудаям қийин ўйин бўлди. Чунки, энди биз учун ҳар бир очко олтинга тенг. Назаримда жамоам бугун ҳар томонлама рақибдан устунлик қилди. "Вильярреал"дек жамоа дарвозасига 4та гол урдикми, демак бу "Барселона" бугун ажойиб ўйин ўтказганидан далолатдир", - дейди Луис Энрике AS нашрига берган интервьюсида.