Луис Энрике: Месси голини нишонладими ёки йўқ, буни кўрмай қолдим (видео)

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике кеча Испания Ла Лигасининг 23-турида бўлиб ўтган “Леганес”га (2:1) қарши баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра у Лионель Мессининг 90-дақиқада киритган ғалаба голини нишонлаганми ёки йўқ буни кўрмаган.

“Очиғи, у голни нишонладими ёки йўқ, буни кўрмай қолдим. Мен бунақа саволларга жавоб берадиган одам эмасман”, - дейди Энрике.

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсда Месси 2та гол уриб жамоаси ғалабасини таъминлаган эди.

Қуйида учрашувнинг қисқача тафсилотларини томоша қилишингиз мумкин:

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!