Луис Энрике: Месси ўз вақтида дунёнинг энг яхши футболчиси эканлигини исботлаб қўйган

15 апрель,2017, 13:05 671

Луис Энрике: Месси ўз вақтида дунёнинг энг яхши футболчиси эканлигини исботлаб қўйган

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике жамоа етакчиси Лионель Мессининг шаънига яна бир бор илиқ сўзлар айтди. “Кўк-анор ранглилар” устозининг сўзларига кўра аргентиналик футболчи ўзининг энг кучли футболчи эканлигини бугун исботлагани йўқ.

“Месси ўз вақтида футбол тарихидаги энг яхши футболчи эканлигини барчага исботлаб қўйган”, - дейди Энрике Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” бугун Ла Лиганинг навбатдаги турини ўз майдонида “Реал Сосьедад”га қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.

Сампаолининг Аргентина термасига бош бўлишида Мессининг қўли борми?

Месси ва Неймарнинг манфаатлари тўқнашиб қолди ёхуд "Барселона" кимни танлайди?