Луис Энрике “Реал” ҳақидаги саволга антиқа жавоб қайтарди

 

“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике “Осасуна”га қарши (7:1) кечган ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Журналистлардан бири Энрикедан Пако Алькасер ва Андре Гомешнинг дубль қайд этгани борасидаги муносабати билан қизиқди.

“Бугунги ўйин Пако Алькасер ва Андре Гомешга ишонч бериши лозим”, – деди Луис Энрике.

Яна бир матбуот ходими Маскеранонинг “Барселона” учун илк голи ҳақида изоҳ сўради.

“Маскерано аввал гол ура олмагани қизиқарли ҳолат. У юқори савияли ва анча тажрибали футболчи”, – деб жавоб қайтарди “Барселона” устози.

Матбуот анжуманида иштирок этган журналист “Малага” чемпионлик учун асосий даъвогар “Реал”дан очко олса” деган савол билан Энрикега юзланди?

“Агар бувимнинг ғилдираги бўлганида, у велосипед бўларди”, – дея ҳазиломус жавоб қайтарди Энрике.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!