Луис Энрике: “Ювентус” олдида шляпамни ечаман

20 апрель, 02:50 813

Луис Энрике: “Ювентус” олдида шляпамни ечаман

“Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике “Ювентус”га қарши(3:0 ва 0:0) ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу футбол. Биз юқори темпда ўйнашни режалаштирган эдик ва рақиб дарвозаси томон жуда кўп зарба бердик. Аммо биз ҳужумда якуний нуқтани қўя олмадик. Бугун икки ажойиб жамоа ўртасида яхши ўйин бўлди. Мен “Ювентус” олдида шляпамни ечаман. Улар финалга чиқа олишадими? Нега энди йўқ. Уларда буюк мураббий ва ажойиб футболчилар мавжуд. Уларда чемпион бўлиш учун барча нарса етарли. Аммо қолган жамоалар ҳам худди шундай холатда эканини қайд этиш жоиз” – деб айтиб ўтди “кўк-анорранглилар” устози.

SPORTS.uz