
Луис Суарес “Барселона”ни қийин аҳволга солиб қўйди
“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес ва ярим ҳимоячи Сержи Роберто Испания Кубоги финалида майдонга туша олмайди.
Ҳар икки футболчи “Атлетико”га қарши (1:1) ярим финал жавоб ўйинида қизил карточка олиб, майдонни тарк этганди. Шунга қарамай, каталонияликлар финал йўлланмасига эга чиқишди.
“Барселона” финалда “Сельта” ва “Алавес” урчашуви ғолиби билан баҳс олиб боради. Ушбу жамоалар илк ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган.
Фикрлар